Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лувр музейи ва Араб дунёси институтида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазмалар бўлиб ўтади
“Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йилнинг 6 мартига қадар Лувр музейида бўлиб ўтади.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 30 июнь куни Парижда Лувр музейи ҳамда Араб дунёси институти билан Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросига бағишланган иккита йирик кўргазма ўтказиш бўйича битимлар имзолади. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева маълум қилди.


“Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йилнинг 6 мартига қадар Лувр музейида бўлиб ўтади ва у Ўзбекистоннинг Ипак йўли бўйлаб III-XV асрларга оид маданий меросига бағишланади. Ушбу кўргазма учун ўзбек ва француз мутахассислари Ўзбекистон музейларидаги 70 га яқин экспонатларни махсус реставрация қиладилар”, деб ёзди у ўз телеграм-каналида.



Шунингдек, Саида Мирзиёеванинг маълумот беришича, Араб дунёси институтидаги "Самарқанд сари йўл: Ўзбекистон жилолари ва улуғворлиги" кўргазмаси 2022 йилнинг 22 ноябрида очилиб, 2023 йилнинг 4 июнига қадар давом этади. Унда Ўзбекистоннинг ХIХ-ХХ асрларга алоқадор бой моддий маданияти намойиш этилади.
Мавзуга оид
10:51 / 24.05.2025
S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «ижобий» даражага яхшилади
20:52 / 18.05.2025
Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
20:35 / 16.05.2025
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
17:21 / 14.05.2025