Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олийгоҳлар сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган айрим ёшларнинг контракт тўлови тўлаб берилади
Ўзбекистонда олийгоҳлар сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчилари контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб 36 та спорт федерацияси, 274 та спорт мактаби ўз ҳудудидаги маҳаллалар, ўрта мактаблар, коллеж ва техникумлар билан ҳамкорликда ишлайди.
Ҳар бир кўча, маҳалла, мактаб, коллеж ва техникумда футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат-шашка ва бошқа спорт турлари бўйича жамоалар тузилади.
“Албатта, бундай ишларни амалга ошириш маҳалладаги ёшлар етакчиларидан катта масъулият ва ташаббускорлик талаб қилади.
Ислоҳотларимиз навқирон авлод ҳаётига янада чуқур кириб бориши учун ёшлар етакчиларига кенгроқ имконият ва ваколатлар берсак, ўйлайманки, сизлар ҳам буни қўллаб-қувватлайсиз”, деди давлат раҳбари.
Маълум қилинишича, бундан буён ҳар йили олийгоҳларнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчиларининг контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади.
Мавзуга оид
15:52 / 15.05.2025
Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади
10:54 / 24.03.2025
ChatGPT билан мунтазам мулоқот хавфли оқибатларга олиб келиши маълум қилинди
19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади
15:40 / 18.02.2025