Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ТИВ Германиядаги элчининг Бандера ҳақидаги сўзларига алоқаси йўқлигини маълум қилди
Украинанинг Германиядаги элчиси Андрий Мелник немис журналистига интервью бериб, унда Бандера ролига тўхталиб ўтди. Унинг «фикри Украина Ташқи ишлар вазирлигининг позициясини акс эттирмайди», дея маълум қилди вазирлик.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мелникнинг немис журналисти, YouTube’даги Jung&Naiv сиёсий шоуси асосчиси Тило Юнгга берган интервьюсида украиналик миллатчи сиёсатчи Степан Бандеранинг роли ҳақидаги баёнотларига алоқаси йўқлигини билдирди. Украина Ташқи ишлар вазирлигининг бу борадаги баёноти 30 июнь, пайшанба куни расмий сайтда эълон қилинди.
«Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мелникнинг немис журналистига берган интервьюсида билдирган фикри ўзиники бўлиб, Украина ТИВ позициясини акс эттирмайди», — дейилади ТИВ хабарида.
Мелник интервью давомида, хусусан: «Бандерачиларнинг юз минглаб яҳудийларни ўлдирганига ҳеч қандай далил йўқ», деди. «Бу руслар ҳалигача тарғиб қилаётган афсона, у Германия, Полша ва Исроилда қўллаб-қувватланмоқда», деди дипломат.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Андрей Мелникнинг сўзларига алоқаси йўқлигини билдирди. «Биз Украина ва Полша ўртасидаги муносабатлар энг юқори чўққида эканлигига ишончимиз комил», - дея таъкидлади вазирлик. «Украина Россия агрессиясига қарши курашда мисли кўрилмаган қўллаб-қувватлов учун Полшадан миннатдор. Бизни ажратадиган муаммолар йўқ, чунки Киев ҳам, Варшава ҳам умумий муаммолар олдида бирдамликни сақлаб қолиш зарурлигини тўлиқ англайди», - дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
1930-йилларда Степан Бандера сиёсий қотилликларнинг ташкилотчиларидан бири бўлган бўлиб, Полшада судланган ва Иккинчи жаҳон уруши бошида озод қилинган. Кўп ўтмай, Украина миллатчилари ташкилоти (УМТ) Бандера (УМТ-Б) бошчилигидаги мўътадил ва радикал қанотга бўлинди. Нацистлар Германиясининг СССРга ҳужумига тайёргарлик кўриш пайтида Бандеранинг сафдошлари иккита Украина батальони: «Нахтигаль» ва «Роланд» таркибида Берлин билан ҳамкорлик қила бошлади.
Нацистлар томонидан босиб олинган Львовда улар мустақил Украина давлатини эълон қилди, унга Бандера бошчилик қилиши керак эди. Ўша пайтда Степан Бандеранинг ўзи Полшада бўлган, немис ҳукумати уни босиб олинган Украинага боришига рухсат бермаган. Адолф Ҳитлер Украина мустақиллиги ғоясини қўллаб-қувватламаган, Бандера ҳибсга олинган ва Заксенхаузен концлагерига жойлаштирилган ҳамда у ерда 1944 йилгача қолган. Урушдан кейин у Мюнхенда яшаб, 1959 йил октябрь ойида СССР КГБ агенти Богдан Сташинский томонидан махсус цианли калийли тўппонча билан ўлдирилган.
СССР парчаланганидан кейин ғарбий Украинада Степан Бандерани улуғлаш пайдо бўлди, у ерда музейлар, ёдгорликлар ва кўчалар уни эслатиб туради. Украина марказий ва жанубий минтақаларининг кўплаб аҳолиси буни салбий қабул қилади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025