«Ватан таянчи» жамғармаси ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, президентнинг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган.
Низом билан жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланди. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
- давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича дастурлар, «йўл хариталари» доирасида белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;
- «Ватан таянчи» ҳаракати вақтинча бўш маблағларини давлат улуши бўлган тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушадиган тушумлар;
- юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон норезидентлари ҳомийлик хайриялари;
- халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, шунингдек, бошқа хорижий донорлар грантлари;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарма маблағларни қуйидагиларга сарфлаш ҳуқуқига эга:
- ўқувчи ёшларга ҳар томонлама таълим-тарбия бериш мақсадида умумтаълим мактабларида амалий ва техник йўналишдаги тўгараклар фаолиятига;
- «Ватан таянчи» ҳаракатини сақлаш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга;
- конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек, маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар ўтказишга.
Мавзуга оид
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
07:53 / 06.08.2024
Аденауэр жамғармаси Россияда «номақбул» деб тан олинди
09:52 / 19.07.2024
Россияда Карнеги жамғармаси «номақбул ташкилот» деб тан олинди
08:42 / 20.06.2024