Жаҳон | 19:53 / 02.07.2022
15661
2 дақиқада ўқилади

Полша Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун Германиядан товон пули ундирмоқчи 

Ярослав Качинскийнинг сўзларига кўра, товон пули мавзусини унутиб бўлмайди.

Фото: ТАСС

Полша Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун Германиядан товон пули ундириш масаласида тўхтаб қолмоқчи эмас, деди мамлакатдаги "Ҳуқуқ ва адолат" ҳукмрон партияси раҳбари Ярослав Качинский.

Бир неча йил аввал Полшада Германия Иккинчи жаҳон уруши даврида етказган зарари учун республикага товон пули тўлаши кераклиги масаласи кўтарилганди.

Германия ҳукумати Полшага ҳеч қандай пул тўланмаслигини билдирган: Берлин етарлича товон пули тўланган деб ҳисобламоқда ва Полша 1953 йилда товон пулидан воз кечганини таъкидламоқда.

Качинскийнинг сўзларига кўра, товон пули мавзусини унутиб бўлмайди. 

"Биз ўз манфаатларимизни қатъий ҳимоя қилишимиз ва шу билан бирга, унинг аслида қандайлигини билишимиз шарт. Масалан, агар биз Украинага ёрдам бераётган бўлсак, бошқа ҳеч ким бизчалик ёрдам бермаяпти, демак, биз Полша манфаатларини ҳимоя қиляпмиз", - деди у. 

Ярослав Качинский 2006-2007 йилларда Полша бош вазири бўлган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид