Ўзбекистон | 07:20 / 02.07.2022
10677
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади

Жорий йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманлари айрим ҳудудларида электр энергияси соат тонгги 05:00 дан 08:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади. 

Фото: Kun.uz

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» хабарига кўра, Олмазор ҳамда Юнусобод туманлари ҳудудидаги ТЦ-4, ПС 110/10/6 кВли «Бешқўрғон» ва ПС 110/6 кВ ДОК, ПС 110/6 кВли «Зенит» подстанциялари Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 қуввати 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Олмазор туманидаги 21-сонли оилавий поликлиника, АТС-248, Руҳий касалликлар шифохонаси, Тери–дерматовенерология диспансери, мактаб, тадбиркорлик субъектлари, хусусий цех, «Иброҳим ота» МФЙ, «Тараққиёт» МФЙ, «Мирпўлатова» МФЙ, «Қорасарой» МФЙ, «О.Ҳотамова» МФЙ, «Ҳасанбой» МФЙда ҳамда Ибрагимова, Қорасарой, Чуқурсой, Шифокорлар шаҳарчаси, Охунбобоев мавзе ва даҳаларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида.

Юнусобод туманидаги 6-, 7-, 8- ва 9-даҳалар, Ш.Казакбаева, Холис, Беруний, Ҳамкоробод, Х.Расулова, Ҳасанбой кўчалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари, «Шодлик» МФЙ, «Ш.Казакбаева» МФЙ, «Беруний» МФЙ, «Каттасой» МФЙ, «Холис» МФЙ, «Ҳамкоробод» МФЙ, «Аҳроробод» МФЙда ва «Ҳасанбой» мавзесида ҳамда «Корзинка» савдо комплексида электр энергияси соат 05:00 дан 08:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид