Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Менимча, жуда ақлли қарор» — Юлий Юсупов конституциядаги Қорақалпоғистонга оид бандлар ўзгаришсиз қолдирилиши ҳақида
Таниқли иқтисодчи, блогер Юлий Юсупов Қорақалпоғистонда конституцион ўзгаришлар фонида юз бераётган воқеаларга муносабат билдирди.
«Президент Нукусдаги йиғилишда конституциядаги Қорақалпоғистонга оид моддалар ўзгаришсиз қолиши кераклигини таъкидлади. Менимча, бу жуда ақлли қарор бўлди.
Қорақалпоғистон референдум орқали Ўзбекистон таркибидан чиқиши мумкинлиги ҳақида модда чиндан зиддиятли. Аммо бу моддани ўзгартириш зарур экани хотиржам муҳокама қилиб бўлмаётган, у умуман керак бўлмаган кескинликни келтириб чиқарган бўлса, яхшиси бу саволни муҳокамадан олиб ташлай қолиш керак.
Ўз фикрини ўтказиш учун қайсарлик қилиб туриш тўғри иш бўлмасди. Аввалги президент айнан шундай қилган бўларди», деб ёзди Юсупов ўз каналида.
Мавзуга оид
17:14 / 05.02.2025
“BYD Uzbekistan учун навбатдаги совға”. Иқтисодчилар – утилизация йиғимининг каррасига оширилиши ҳақида
17:51 / 09.09.2024
Ўзбекистонда хусусийлаштириш: қандай хатоларга йўл қўймаслик керак?
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024