Жаҳон | 14:48 / 04.07.2022
27852
6 дақиқада ўқилади

Белгород ва Словянскдаги вайронгарчиликлар, Лисичанскда россияликлар байроғи. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 130-куни ўтди.

Украинада урушнинг 130-кунидаги асосий маълумотлар:

  • Лисичанск тўлиқлигича россиялик ҳарбийлар назоратига ўтди, Лисичанскдан тахминан 20 километр шимолда жойлашган Северск учун жанглар бошланди;
  • Донецк областида Словянск ва Краматорск шаҳарлари ўққа тутилди. Маҳаллий расмийлар Словянскда камида олти киши, жумладан бир бола зарбалар қурбонига айланганини айтишган. Словянск шаҳри мэри Вадим Лях шаҳарга «сўнгги вақтлардаги энг кенг кўламли» зарбалар ёғдирилганини маълум қилди;
  • 3 июл куни Белгородда портлашлар серияси рўй берди. РФ мудофаа вазирлиги украин қўшинини шаҳарга ҳужум қилишда айблаган. Белгород области губернатори бунгача ушбу ҳодисани «баланд товушлар серияси» деб атаганди;
  • Ишғолдаги Мелитопол мэри хабар қилишича, Украина қуролли кучлари россияликларнинг тўртта ҳарбий базасидан биттасини йўқ қилган. Россияликлар томонидан тайинланган ҳарбий маъмурият раҳбари Украина армияси турар жой бинолари жойлашган ҳудудга зарба бермоқчи бўлгани, аммо ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушиши туфайли снарядлар аэродром ҳудудига тушганини маълум қилган;
  • Киев областига Австралия бош вазири Энтони Албаниз ташриф буюрди. Украинага илк ташрифи аввалида у Гостомел, Ирпин ва Бучада бўлди.
  • Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков айни босқичда Кремл Украина билан тинч музокаралар истиқболини кўрмаётганини айтган.

Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив области

Харкив яқинидаги украин ҳарбийлари. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийлари Харкив шимолидаги украин позицияларини ўққа тутмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Харкив яқинидаги украин ҳарбийлари. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Киев области

Бабинци посёлкасида яшовчи аёл дафн маросими вақтида тиз чўкмоқда
Alexey Furman / Getty Images

Белгород

Олег Харсеев / Коммерсантъ

Россиянинг Белгород шаҳридаги Маяковский кўчаси яқинида авиазарбадан вайрон бўлган бино ёнида аҳоли ва ўт ўчириш машинаси. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина қўшинлари «Точка-У» баллистик ракеталаридан кассетали ўқ-дорилар билан Белгороддаги турар жой кварталларига зарба берган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учирилган учта ракетани ҳам уриб туширган, аммо улардан бирининг парчалари Белгородга қулаган. Тўрт киши ҳалок бўлган: бир нафари Россия, уч нафари — Украина фуқаролари.

Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Белгородда ракета зарбасидан вайрон бўлган квартира. Област губернатори Вячеслав Гладков украин қўшини ҳужуми натижасида 21 та кўп қаватли уй ва 40 та хусусий уй шикастланганини маълум қилган

Белгород аҳолиси ракета ҳужумидан кейин вайроналарни тозаламоқда.
Олег Харсеев / Коммерсантъ
Қутқарувчилар вайроналар жойида иш олиб бормоқда.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донбасс шимоли

Словянсклик аёл кассетали ўқ-дори билан қилинган ҳужумдан шикастланган уйи олдида.
Scott Olson / Getty Images
Anastasia Vlasova / The Washington Post / Getty Images

HIMARS устида турган украин ҳарбийси. 1 июл куни АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилди, у аввалроқ етказиб берилган баравар ўт очиш тизимлари учун ўқ-дориларни ҳам ўз ичига олади. 

Александр Река / ТАСС

Лисичанскдаги ўққа тутилиб вайрон бўлган Таълим ва фан вазирлиги биносига кираётган россиялик ҳарбий хизматчи. 3 июл куни кечқурун Украина Қуролли кучлари Бош штаби украиналик ҳарбийлар шаҳарни ташлаб кетганини тасдиқлади. 

Александр Река / ТАСС

«ЛХР» «Халқ милицияси» вакили Иван Филипоненко (чапда) Лисичанскдаги шаҳар касалхонаси биноси устида Россия байроғи ва Ғалаба байроғини кўтармоқда. Шаҳар учун 25 июндан 3 июлгача фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилди, икки томон ҳам Лисичанск Россия қўшинлари назоратига ўтганини тасдиқлаган. 

Александр Река / ТАСС

Лисичанскдаги шаҳар касалхонаси ташқарисида бир қучоқ ўтин кўтарган аёл. Лисичанск Луганск областидаги Украина Қуролли кучлари назоратида қолаётган сўнгги шаҳарлардан бири эди. Апрел ойининг охиридан бери шаҳарда газ, сув ва электр таъминоти йўқ.

Scott Olson / Getty Images

3 июл куни россияликлар авиазарбаларидан сўнг Словянск савдо кварталидаги вайронагарчилик. Регион раҳбари Павел Кириленконинг сўзларига кўра, олти киши ҳалок бўлган, улардан бири ёш бола. 

Scott Olson / Getty Images

Россия қўшини ракета зарбасидан кейин чиққан ёнғин. Украина нашрлари маълумотига кўра, 40 га яқин уй, бозор, боғдорчилик жамияти ва сув таъминоти тизими объектлари шикастланган. 

71 ёшли Володимир Василевич қариндошларининг ҳовлисида. Ҳовли 3 июл куни Словянкага қилинган ракета ҳужумидан вайрон бўлган.
Michal Burza / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Гуманитар ёрдам қутиларини олиб кетаётган северскликлар. «ЛХР» Донецк областининг Луганск области билан чегарасидан саккиз километр, Лисичанскдан тахминан 20 километр масофада жойлашган ушбу шаҳар учун кураш бошланганини эълон қилган. 

Донбассдаги украин взводи командири, 41 ёшли Мария. Фото: AP Photo/Efrem Lukatsky

Мариупол 

AFP / Scanpix / LETA

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари ва ғаввослар «Азовстал» заводи ҳудудидаги дарёни тозаламоқда. Мариупол 20 май куни россиялик ҳарбийлар назоратига ўтганди. «Азовстал» шаҳардаги охирги қаршилик ўчоғи бўлган.

Мавзуга оид