Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Хитой бозорида Россия билан рақобат қилиш учун нефт нархини арзонлаштирди
FGE компанияси таҳлилига кўра, Urals нефти Эрон нефтини Хитой бозоридан қисман сиқиб чиқарган.
Эрон Хитой бозорида Россия билан рақобат қилиш учун нефт нархини пасайтиришга мажбур бўлди, деб хабар берди Bloomberg.
Маълумот берилишича, Эрон Brent русумидаги нефтнинг бир баррели учун 10 доллар чегирма жорий этди. Украинадаги «махсус ҳарбий операция» ва Россия нефтига санкциялар киритилишидан олдин чегирма 4-5 долларга тенг эди, деб ёзади агентлик.
Эроннинг арзонлаштирилган нефти Россиянинг Urals нефти билан рақобат қилиши лозим, деган трейдерлар.
Май ойида Россиядан Хитойга нефт етказиб бериш бўйича тарихий рекорд қайд этилди. FGE компанияси таҳлилига кўра, Urals нефти Эрон нефтини Хитой бозоридан қисман сиқиб чиқарган.
Бундан ташқари, май ойида Россиядан Хитойга суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми 56 фоизга ўсган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
11:46 / 20.05.2025