Xiaomi компанияси 12S ва 12S Pro смартфонларини намойиш этди
Ҳар икки смартфонга Snapdragon 8 Plus Gen 1 процессори ўрнатилган бўлиб, қурилмалар AnTuTu бенчмаркида бир миллиондан ортиқ балл тўплади.

Фото: Xiaomi
Xiaomi компанияси 12S ва 12S Pro смартфонлари сотувга чиқишини эълон қилди.
Ҳар икки смартфонга Snapdragon 8 Plus Gen 1 процессори ўрнатилган бўлиб, қурилмалар AnTuTu бенчмаркида бир миллиондан ортиқ балл тўплади.
Xiaomi модернизация қилинган платформа камроқ энергия сарфлашини таъкидламоқда.
Xiaomi 12S диагонали 6,28 дюймли AMOLED-экранга эга. У 50, 13 ва 5 Мп камералар билан жиҳозланган. Смартфон 8K ўлчамда видеога олиши мумкин. Аккумулятор сиғими 4500 мАс бўлиб, у симли ва симсиз қувватланиш хусусиятига эга.
Xiaomi 12S Pro смартфонига 6,73 дюймли LTPO технологиясида тайёрланган экран ўрнатилган. Унинг асосий камераси 50 Мп бўлиб, яна иккита 50 Мп камерага эга. Аккумулятор сиғими 4600 мАс.
Қурилмалар сотуви дастлаб Хитойда бошланади. Xiaomi 12S 4000 юан (632 доллар), Xiaomi 12S Pro эса 4700 юан (743 доллар) туради.
Мавзуга оид

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

21:15 / 03.03.2025
Samsung ўрта бюджетли A56, А36 ва А26 смартфонларини тақдим қилди

18:14 / 17.02.2025