Ўзбекистон | 19:38 / 05.07.2022
18761
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан кетди

Вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Отабек Турсунов фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун, cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов эса соғлиги туфайли лавозимидан озод этилган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Kun.uz манбасининг таъкидлашича, Отабек Турсунов сўнгги кунларда фаолиятидаги камчиликлар туфайли вилоят ҳокимидан доимий огоҳлантириш олиб келган. Шундан сўнг у эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. У ушбу лавозимда 2021 йил 11 феврал куни иш бошлаган эди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов соғлигидаги муаммолар туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Kun.uz манбасининг қайд этишича, С.Юсупов ҳозир ҳам шифохонада даволанмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Унинг ўрнига аввалроқ бироз муддат бошқарма бошлиғи сифатида фаолият олиб борган Қудрат Ярқулов вақтинча бошлиқ этиб тайинланган.

Аввалроқ, Андижон шаҳрининг қамоққа олинган ҳокими Баҳром Ҳайдаров ўрнига Ғофуржон Абдураҳмонов тайинлангани хабар қилинган эди.

 

Мавзуга оид