Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Эрон делегациялари ядровий шартнома борасида келишувга эриша олмади
Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва Эрон делегациялари ядровий шартнома бўйича музокара ўтказди.
АҚШ ва Эрон делегациялари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган музокараларда ядровий шартнома бўйича келишувга эриша олмади. Бу ҳақда АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Роберт Мэлли маълум қилди.
"Эрон делегацияси шартномага қайтиш ниятини билдиради деган умид бор эди, аммо улар жавоб бера олишмади. Бу имконият бой берилди", - деди Мэлли.
У шунингдек, Эрон ядро қуроли яратиш учун зарур бўлган хомашёни олишга анча яқинлашганини қайд этди ҳамда бу АҚШ ва унинг шерикларини хавотирга солаётганини айтди.
2015 йилда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон ядровий келишув имзолаганди. Келишувга кўра, Эрон ядровий дастурини чеклаш эвазига унга қарши киритилган санкциялар олиб ташланиши лозим эди. 2018 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Доналд Трамп ядровий келишувдан чиқиб кетди ва Эронга қарши санкцияларни тиклади.
Эрон бунга жавобан келишув доирасидаги мажбуриятларини босқичма-босқич камайтириб боришини билдирди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025