Иқтисодиёт | 16:12 / 05.07.2022
21283
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди, рубл курси тушмоқда

Рубл курси кетма-кет учинчи бор тушди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 июлда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 23,45 сўмга кўтарилиб, 10 860,14 сўмни ташкил қилди. Евро 132,98 сўмга пастлаб, 11 182,69 сўм бўлди. Рубл 10,70 сўмга тушиб, 185,88 сўм бўлди.

Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун тушиб, 10 836,69 сўмни ташкил қилганди.

Маълумот учун, Украинадаги уруш бошланган кунларда Ўзбекистонда рубл курси 140 сўм атрофида эди, кейинги ҳафталарда курс 80 сўмдан ҳам пастга тушиб кетган (3 март куни 100 сўмдан пастга тушган, 9 март куни 79,89 сўмни ташкил этган), аммо март ойининг иккинчи ярмида курс мустаҳкамлана бошлаган (17 март куни 100 сўмдан ошган). Шундан кейин рубл курсида қулаш кузатилмаган, апрел ойи бошига келиб курс урушдан олдинги ҳолатига қайтган, ой охирида 150 сўмдан, май ойи бошида 160 сўмдан ҳам ошганди. Май ойи охирида қарийб 200 сўмга яқинлашган курс, кейинги ҳафта мобайнида яна ортга қайтади, лекин 23 июнда курс 200 сўмлик нуқтадан ҳам ўтади ва 30 июн куни ўзининг юқори нуқтасига чиқади (212,43 сўм). Июл ойидан эса рубл курси тушмоқда.

Мавзуга оид