Жамият | 08:08 / 05.07.2022
7898
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қоидаларни қўпол равишда бузган автобус ҳайдовчиларига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеолар ўрганилиб, қоидабузар автобус ҳайдовчиларига чора кўрилди.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳрида қоидаларни қўпол равишда бузиб ҳаракатланган икки автобус ҳайдовчиларига чора кўрилгани ҳақида маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Isuzu автобуси ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги ҳамда SAZ LE60 русумли автобус ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видеолар тарқалди.

Видеолар Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу Isuzu ҳамда SAZ LE60 автобус ҳайдовчиларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Мавзуга оид