Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия мудофаа вазирлиги: Россиянинг Донбасс учун жангдаги кейинги нишони Словянск бўлиши мумкин
Фото: Scott Olson / Getty Images
Буюк Британия мудофаа вазирлиги Украинадаги уруш бориши ҳақидаги ҳар кунги ҳисоботида Луҳанск области назоратга олингач, россиялик ҳарбийларнинг кейинги мақсади Словянскни эгаллаш бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Британия ҳарбий разведкасига кўра, сўнгги ҳафтада Россия қўшини Изюмдан Словянскка олиб борувчи E40 трассаси бўйлаб беш километрга илгарилаган, бу йўналишда украин ҳарбийлари томонидан «ўта қатъий қаршилик» кўрсатилмоқда.
Таъкидланишича, энди «Ғарб» ва «Шарқ» гуруҳларига мансуб россиялик ҳарбийлар Словянскдан тахминан 16 километр масофада турибди, бу шаҳарга ўтган ҳафтада Украинанинг Луҳанск областидаги сўнгги йирик шаҳри бўлган Лисичанскни эгаллаган «Марказ» ва «Жануб» гуруҳлари ҳам таҳдид солмоқда.
«Словянск учун жанг Донбасс учун катта жангдаги навбатдаги асосий қарама-қаршиликка айланишининг реал эҳтимоли мавжуд», дея қайд этади Британия мудофаа вазирлиги.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025