Жамият | 15:45 / 06.07.2022
55655
2 дақиқада ўқилади

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилди. Маълум қилинишича, ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган. 

9 июл куни Ўзбекистонда ҳайит намози ўқиладиган вақтлар:  

  • Андижон вилоятида - 05:05 
  • Бухоро вилоятида - 05:35 
  • Жиззах вилоятида - 05:20 
  • Навоий вилоятида - 05:30 
  • Наманган вилоятида - 05:05 
  • Самарқанд вилоятида - 05:25 
  • Сирдарё вилоятида - 05:20 
  • Сурхондарё вилоятида - 05:25 
  • Тошкент вилоятида - 05:15 
  • Тошкент шаҳрида - 05:20 
  • Фарғона вилоятида - 05:05 
  • Хоразм вилоятида - 06:00 
  • Қашқадарё вилоятида - 05:30 
  • Қорақалпоғистон Республикасида - 06:05.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни имзоланган «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги президент қарорида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги ахбороти инобатга олиниб, Қурбон ҳайити байрамини ўтказиш чора-тадбирлари белгиланган эди. 

Президентнинг аввалроқ қабул қилинган фармонига мувофиқ, Ҳайит айёми муносабати билан ўзбекистонликлар учун июль ойида қуйидагича қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.  

  • 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июль (якшанба) – одатий дам олиш куни;
  • 11 июль (душанба) – барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни. 

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқларда «Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди», деган мазмунда тарқатилаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган эди.

Мавзуга оид