Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон буғдой ва ун экспортига чеклов киритди
Қайд этилишича, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу маҳсулотларни олиб чиқиб кетишга чеклов киритилган.
Фото: Александр Кряжев
Қозоғистонда 30 сентябрга қадар буғдой ва жавдар ҳамда бу ўсимликлар унини мамлакатдан олиб чиқиб кетишга чеклов киритилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Хабарга кўра, мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири буйруғи билан Қозоғистондан учинчи мамлакатларга ва ЕОИИ мамлакатларига олиб чиқиб чиқиб кетиш учун чеклов буғдой ва жавдарга 550 минг тонна, буғдой ва жавдар унига 370 минг тонна миқдорида белгиланди.
Чеклов 8 июлдан кучга киради.
Қайд этилишича, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу маҳсулотларни олиб чиқиб кетишга чеклов киритилган.
Аввалроқ Қозоғистондан ўсимлик мойи олиб чиқишга вақтинчалик чеклов қўйилганди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025