Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига қўшимча солиқ имтиёзлари берилади
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 10 йилгача фойда солиғидан озод этилади.
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Қонун билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 10 йилгача фойда солиғидан озод этилиши белгиланмоқда.
Хусусан, 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун 3 йил муддатга, 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун 5 йил муддатга ва 15 миллион АҚШ доллари ҳамда ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун 10 йил муддатга фойда солиғидан озод этилиши юзасидан Солиқ кодексига қўшимча киритилмоқда.
Қонунда махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг 2020 йил 1 январдан кейин фойдаланилмай қолган қисми ҳам татбиқ этилиши белгиланган.
Қонун қабул қилиниши натижасида махсус иқтисодий зона иштирокчилари ўз ихтиёрида 47,9 млрд сўм маблағларни иқтисод қилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025