Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага 400 млн долларлик янги ёрдам пакети ажратади – Пентагон
Янги ёрдам пакетига тўртта HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари ҳамда минг дона 155 миллиметрли артиллерия ўқлари киради.
АҚШ Украинага 400 млн доллар миқдоридаги янги ёрдам пакетини ажратади. Бу ҳақда Пентагон вакили маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, янги ёрдам пакетига тўртта HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари ҳамда минг дона 155 миллиметрли артиллерия ўқлари киради.
«Бугунги пакет доирасида узоқ масофадаги нишонни аниқлик билан урадиган қуролларга эътибор қаратилади. Гап HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари ҳақида бормоқда»,— деди у.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирга қадар Украинага 8 дона ана шундай тизим етказиб берилган. Бу тизимлар қўлланиладиган снарядга қараб 300 километргача масофадаги нишонни йўқ қилиши мумкин.
15 июн куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага 1 млрд долларлик ҳарбий ва 225 млн долларлик гуманитар ёрдам ажратилишини маъқуллаганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025