Жаҳон | 14:30 / 10.07.2022
31959
5 дақиқада ўқилади

Украина шарқида буғдой далалари ёнмоқда, Северск ва Краматорск ўққа тутилмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 136-куни ўтди. Сўнгги маълумотлар:

  • Россия Донбассдаги аҳоли пунктларига зарбалар беришда давом этмоқда. 9 июл куни Друживка, Словянск, Костянтинивка ва бошқа қатор шаҳар ва қишлоқлар ўққа тутилган. Қурбонлар ва яраланганлар бор. Россиялик ҳарбийлар Кривой Рог (икки киши ҳалок бўлди), Харкив (етти киши жабрланди, жумладан 12 ёшли қизча) ва Миколайивни (жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ) ҳам ўққа тутган.
  • БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари ҳисоботида Россия ва Украина қўшинлари тинч аҳоли вакиллари бўлган фуқаролик объектларидан туриб жанг қилгани қайд этилди.
  • Беларусда V белгиси акс этган ҳарбий техникалар колоннасини кўришган, колонна Минскдан Бобруйск томон ҳаракатланган. Украин ҳарбийлари Беларус билан чегарани миналаштирган.
  • Украина россиялик ҳарбийларни Херсон областидаги буғдой ҳосилини қасддан йўқ қилишда айблади, полиция маълумотига кўра, ҳудудда отишмалар туфайли ҳар куни ўрмон ва буғдой далаларида ёнғинлар бўлмоқда.
  • Ўзини ўзи мустақил деб олган «ДХР»да ўлим жазосига мораторий бекор қилиниши ортидан «Азов» полкининг икки жангчиси ўлимга ҳукм қилинди.

Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс

Донецк областидаги Костянтинивка шаҳрида яшовчи 64 ёшли Володимир россияликларнинг ракета зарбасидан шикастланган уйига қарамоқда. Расмий маълумотларга кўра, 9 июл кунги ҳужум оқибатида бу ерда бир киши ҳалок бўлиб, 18 киши яраланган. Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Володимир Костянтинивкага берилган ракета зарбалари вақтида ёниб кетган уйидан телевизорни олиб чиқмоқда.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Костянтинивкадан 22 километр масофада бошқа шаҳар — Друживка жойлашган. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, россиялик ҳарбийлар бу шаҳарга тўртта ракета йўллаган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Костянтинивка бўйлаб берилган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлган 75 ёшли қайнонаси жасади устида йиғлаётган 45 ёшли Оксана Казелская.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар ракетасидан вайрон бўлган Друживкадаги савдо маркази
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Друживкадаги болалар майдончаси ўрнида снаряддан ҳосил бўлган ўра
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
«ЛХР» ҳарбийлари июл ойи бошида РФ назоратига ўтган Лисичанскда украин ҳарбий техникалари кўргазмасига қўйилган гаубица олдида
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҳарбийлари қолдириб кетган қуроллар Лисичанскдаги кўргазмада
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Покровскдаги станцияда йиғилган қочқинлар (Донецк области) Днипрога йўл оладиган поезд кутишмоқда
Nariman El-Mofty / AP / Scanpix / LETA
Донецк областининг Северск шаҳридаги йўлда ракета қолдиғи. Украина назоратида қолаётган бу ҳудуд томон россиялик ҳарбийлар яқинлашиб келмоқда. Фото: Miguel Medina / AFP
Северск ўққа тутилиши чоғида яраланган ҳарбийни шифохонага олиб кетишмоқда
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp​ images / Vida Press
Украин ҳарбийлари оғир жангдан кейин бир-бирини қучмоқда, сурат муаллифининг айтишича, уларнинг барча сафдошлари ҳалок бўлишган. Северск. Фото: Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp​ images / Vida Press
Изюм ва Краматорскни ўзаро боғлайдиган йўл бўйидаги қуюқ тутун. Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Украина шарқида ёнаётган дала майдони. Украина ҳукумати Россия армиясини буғдой далаларини қасддан ёқиб юбораётганликда айбламоқда.
Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Краматорскликлар зарбалардан кейинги вайронгарчиликни кўздан кечирмоқда. Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Краматорскка йўлланган зарбалардан кейин ёниб кетган уй. Фото: Костянтин і Влада Ліберови

Харкив

Қутқарувчилар Харкив марказида россияликлар авиазарбасидан вайрон бўлган турар жой ҳудудида ишламоқда. Шаҳарга қилинган навбатдаги ҳужум оқибатида етти киши яраланган, улардан бири 12 ёшли қизча. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Харкив марказида россияликлар зарбасидан кейинги вайронгарчилик. «Искандер» типидаги ракета турар жойлар ўртасидаги ҳовлига келиб тушган. Натижада икки қаватли уй қулаб тушган, яна бир уйнинг бир қисми вайрон бўлган. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Киев области 

Тетеревское қишлоғининг кўриниши, Киевдан 106 километр масофа
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA

Днипро

Украина президенти Володимир Зеленский Днипродаги ҳоспиталда ярадор ҳарбийнинг қўлини сиқмоқда
Фото: Украина президенти матбуот хизмати

 

Мавзуга оид