Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда НАТО шарқий қанотидаги кескинлик фонида бундесвер текшируви ўтказилмоқда
Германия мудофаа вазири мамлакат қуролли кучлари штаблари, қисмлари ва бўлинмаларининг жанговар шайлигини текширишни бошлади. Текширув 24 август куни якунланади.
Германия мудофаа вазири Кристине Ламбрехт НАТО шарқий қанотидаги кескин вазият фонида штаблар, қисмлар ва бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини аниқлаш мақсадида бундесверда текширув ўтказмоқда.
11 июль, душанба куни Dpa агентлиги хабар берганидек, Ламбрехт Шимолий Атлантика альянсидаги иттифоқчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган, Мунстердаги (Қуйи Саксония федерал ҳудуди) бундесвер ўқув марказига ташриф буюради. Dpa томонидан аниқлик киритилишича, у ерда алоқаларни шифрлаш ва маълумотларни автоматлаштирилган узатиш бўйича илғор тизимлар устида иш олиб борилади.
Маҳаллий вақт билан соат тахминан 13:00 да (Тошкент вақти билан 16:00) Мудофаа вазирлиги раҳбари Кольбитц-Летцлингер (Саксония-Анхалт ҳудуди) полигонидаги жанговар тайёргарлик марказига ташриф буюриши режалаштирилган. У ерда Кристин Ламбрехт бундесвернинг Малидаги тинчликпарвар миссиясида иштирок этишга тайёрланаётган ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашади.
Шу ҳафтанинг охирига қадар Люнебург ва Олденбург (Қуйи Саксония) ҳудудларидаги объектларни текшириш ҳам режалаштирилган. Текширув 24 август куни Мекленбург - олд Померания ҳудудида якунланади.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг аввалроқ НАТО NRF тезкор жавоб қайтариш кучлари сонини 40 мингдан 300 минг аскарга оширишини айтганди.
28-30 июнь кунлари Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммити чоғида совуқ уруш давридан бери кучларнинг энг йирик ҳарбий жойлашуви бўйича қарор қабул қилинди. Хусусан, Германия Литвада 3000-5000 аскардан иборат жанговар бригадага бошчилик қилади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025