Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони кескин кўпайди
Ўзбекистонда қанча хорижлик талабалар таҳсил олаётгани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.
Йиллар кесимида республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони қуйидагича кўринишга эга:
- 2016/2017-ўқув йили – 603 нафар;
- 2017/2018-ўқув йили – 1320 нафар;
- 2018/2019-ўқув йили – 2685 нафар;
- 2019/2020-ўқув йили – 3593 нафар;
- 2020/2021-ўқув йили – 4219 нафар;
- 2021/2022-ўқув йили – 5140 нафар.
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига, Ўзбекистондан 53 минг нафар талабалар хорижда таҳсил олмоқда.
Бундан олдин мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг неча фоизи олий маълумотга эга экани айтилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025