Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланка президенти «қўшни мамлакатда» экани айтилди
Маълумот берилишича, Готабая Ражапакса Шри-Ланкага 13 июл куни қайтади.
Фото: Twitter / NewsWireLK
Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса оролни тарк этган ва қўшни мамлакатда бўлиб турибди. Бу ҳақда Шри-Ланка парламенти спикери Махинда Япе Абеивардена маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ражапакса Шри-Ланкага 13 июл куни қайтади. Спикер президентнинг айнан қайси мамлакатда эканига аниқлик киритмади.
Коломбода 9 июл куни Шри-Ланка президенти Готабая Ражапаксадан ўз лавозимини тарк этишни талаб қилган бир гуруҳ намойишчилар унинг қароргоҳига бостириб кирди. Ражапакса мамлакатни тарк этгани хабар қилинди. Кейинроқ у истеъфога чиқишини маълум қилди.
Мамлакатдаги норозилик намойишлари фонида Шри-Ланка бош вазири Ранил Викремесингхе ҳам истеъфога чиқишини билдирди.
Шри-Ланка иқтисодий инқироз ҳолатида бўлиб турибди. Ҳукумат озиқ-овқат, ёнилғи ва дори-дармонлар каби муҳим импорт товарларни молиялаштира олмаяпти. Мамлакат ташқи қарзи 51 миллиард долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
11:33 / 24.02.2025
Шри-Ланкада “адвокат” суд залида гумонланувчини отиб ташлади
22:08 / 20.02.2025