Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат думаси «шошилинч масалалар» бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади
15 июль куни Россия Федерацияси парламентининг йиғилишини ўтказиш зарурати «тезкор ечимларни талаб қиладиган муаммолар тўпланганлиги» билан боғлиқ. Давлат думасининг баҳорги сессияси беш кун олдин ёпилганди.
Россия давлат думаси 15 июль куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади. Тегишли қарор парламент қуйи палатаси кенгашининг 11 июль, душанба куни бўлиб ўтган режадан ташқари йиғилишида қабул қилинди.
«Навбатдан ташқари ялпи мажлис ўтказиш зарурати шошилинч ечим талаб қиладиган масалалар йиғилиб қолгани билан боғлиқ. Жумладан, ҳукумат ташаббуслари ҳам кўриб чиқилади», - дейилади палатанинг Telegram-каналида давлат думаси кенгашини чақириш ҳақидаги баёнотда. Қайси ҳужжатлар шошилинч кўриб чиқилиши кераклиги айтилмаган.
Кейинроқ давлат думасидаги «Единая Россия» фракцияси раҳбари Владимир Василев йиғилишда «60 та масала» муҳокама қилиниши режалаштирилганини айтди. «Ҳозир содир бўлаётган жараёнларга ҳуқуқий асос олиш зарур», — дея фракциянинг Telegram-каналида унинг сўзлари келтирилган. Коммунистик партия фракцияси раҳбари ўринбосари Николай Коломейцевнинг «Интерфакс»га маълум қилишича, йиғилишда ҳукуматнинг тезлаштирилган тартибда ва бирданига учта ўқишда қабул қилиниши мумкин бўлган ташаббуслари кўриб чиқилади, айрим қонун лойиҳалари эса думага ҳали ҳам киритилмаган.
«Коммерсант»нинг давлат думасидаги манбасига кўра, навбатдан ташқари йиғилиш Украинадаги уруш билан боғлиқ эмас. Илгари киритилган ҳукумат ташаббусларини қабул қилиш ва айрим кадрлар масалаларини ҳал қилиш керак, дея қўшимча қилди у.
Парламентнинг юқори палатаси - федерациялар кенгаши ҳам, агар керак бўлса, исталган форматда йиғилиш ўтказишга тайёр, деди юқори палатанинг регламент қўмитаси раиси Вячеслав Тимченко давлат агентликларига. Унинг таъкидлашича, федерациялар кенгашида давлат думасининг навбатдан ташқари йиғилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Давлат думасининг баҳорги сессияси 6 июль куни якунланди. Шундан сўнг депутатлар август ойига қадар жойларда сайловчилар билан ишлашлари керак эди. Давлат думаси спикери Вячеслав Володин январь ойидан буён депутатлар 361 та қонун қабул қилгани, улардан 35,2 фоизи ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини маълум қилди. Шу билан бирга, қуйи палатада 1203 та ташаббус кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025