Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Россияга жанговар дронлар етказиб бериши тўғрисидаги хабарни рад этди
Аввалроқ Вашингтон Теҳрон Москвага дронлар етказиб беришга тайёрлигини билдирганди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Каноний охирги вақтда Россия ва Эрон замонавий технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилмаётганини маълум қилди.
«Эрон Ислом Республикасининг Россия билан айрим замонавий технологиялар соҳасидаги ҳамкорлиги Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдинги даврга тўғри келади ва сўнгги вақтда бу соҳада ривожланиш кузатилмаяпти», — деди у.
АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг Эрон Россияга Украинадаги урушда фойдаланиш учун юзлаб учувчисиз учиш қурилмалари етказиб бермоқчилигини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати Россияга тезлаштирилган муддатда бир неча юз учувчисиз учиш қурилмалари, жумладан қурол олиб юришга мўлжалланган аппаратларни ҳам етказиб беришни режалаштирмоқда.
«Бизнинг маълумотларга кўра, Эрон россиялик ҳарбийларни бундай дронлардан фойдаланишга ўқитишга ҳам тайёр», деган Салливан.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025