Жаҳон | 08:00 / 12.07.2022
4119
3 дақиқада ўқилади

Россия Молия вазирлиги «Газпром»нинг суюлтирилган газни рублда сотиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Молия вазири «Газпром»нинг суюлтирилган табиий газни рублда сотиш таклифини қўллаб-қувватлади. Монополист шундай ғояга қувур газини Россия валютасига сотиш бошланганидан кейин келган.

Антон Силуанов / Фото: IMAGO

Россия молия вазири Антон Силуанов суюлтирилган табиий газни (СТГ) рублда сотиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда у 11 июль, душанба куни чоп этилган «Ведомости» газетасига берган интервьюсида маълум қилди. 

«Биз ташқи савдодаги ҳар қандай ҳисоб-китобларни Россия валютасига ўтказиш тарафдоримиз. Ҳозирги шароитда бу адолатли», - деди Силуанов. «Ведомости»нинг Молия вазирлиги «Газпром»нинг СТГни рублда сотиш таклифини қўллаб-қувватлайдими, деган саволига вазир «биз буни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз», деб жавоб берди. 

31 март куни Россия президенти Владимир Путин табиий газни «дўст бўлмаган мамлакатлар»га рублда сотиш мажбуриятини юклаган фармонни имзолади. 1 апрелдан бошлаб харидорлар «Газпромбанк»да махсус рубль ва валюта ҳисобрақамларини очишлари керак, улар хорижий валютада тўловларни қабул қилади ва мустақил равишда рублга айлантиради. 

Газни қувурлар орқали етказиб бериш бўйича монополист «Газпром» июль ойида Европа иттифоқида қувур гази учун рублда тўловни амалга оширишлари кераклигини маълум қилганди, бунда Россия СТГ рақобатбардош устунликка эришади. Россиянинг энг йирик СТГ экспортчиси Леонид Михелсоннинг «Новатэк» компанияси ҳисобланади. 

«Қувурдан ўтувчи газ дўстона бўлмаган европалик контрагентларга рублда сотилади. Лекин бу чора СТГ сегментига тааллуқли эмас ва етказиб берувчилар ўртасида қандайдир валюта рақобати мавжуд», - деди «Газпром» департаменти раҳбари ўринбосари Кирилл Полоус. 

Менежер божхона тўловлари кўринишидаги тартибга солиш усулларини жорий этишни ва СТГни Европага эмас, яъни «Газпром» бозорига, балки Осиёга жўнатиш учун иқтисодий имтиёзлар яратишни таклиф қилди. «Шимолий ҳудудларда СТГ ишлаб чиқариш бошланганидан буён СТГнинг ярмидан кўпи бошқасидан фарқли ўлароқ, қувур газига бож тўланиши лозим бўлган ҳудудларга етказиб берилди», деди у. 

Россия Энергетика вазирлиги СТГ экспортига бож жорий этилишига қарши чиқди. Кремлнинг айтишича, СТГ таъминотини тартибга солиш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид