Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда нефть ва газ конларини топиш учун геология-қидирув ишлари олиб борилади
«Ўзбекгеофизика»га қарашли «Фарғона геофизика экспедицияси» филиали Хоразмнинг нефть ва газга истиқболли майдонларида геология-қидирув ишларини ўтказади.
Шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, вилоят ўрмон хўжалиги билан биргаликда геофизик қидирув ишлари аҳоли ва фермер хўжаликлари томонидан тўсиқларсиз олиб борилишида амалий ёрдам кўрсатади.
Хоразм вилояти ИИБ «Фарғона геофизика экспедицияси»га тегишли бўлган махсус геофизик техникалари, асбоб-ускуналари ва кабелларини ўрнатилган тартибда қўриқлаш ҳамда махсус геофизик техникаларининг кўчирилишида кузатиш ишларини олиб бориш бўйича амалий ёрдам беради.
«Чапқирғоқ Амударё» ирригация тизими ҳавза бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини доимий ҳаракати ва сув насосларини ишлаши сейсмик қидирув ишлари учун зарарли бўлган юқори фондаги тўлқинларни келтириб чиқаришининг олдини олиниши таъминланади.
Давлат кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси шаҳар ва туман ҳокимликлари билан бирганликда сейсмик қидирув ишлари ўтказиладиган майдонда махсус техникаларнинг ҳаракатланиши учун йўлларни очиш, аҳоли ва фермер хўжаликларига етказилган зарарни қоплаш ҳамда ўлчаш ва ҳисоб-китоб ишларида амалий ёрдам беради.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025