Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши айтилди
Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига ўртача 79,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
Қайд этилишича, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2021 йил 1 июль ҳолатига 1 километр квадратга 77,6 киши).
2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этмоқда.
Бунда, шаҳар жойларда 18,1 млн киши, қишлоқ жойларда 17,4 млн киши истиқомат қилади.
Аввалроқ 2022 йил 1 июль ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 222 671 нафарга кўп экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
09:50 / 24.05.2025