Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ҳожиларнинг илк гуруҳи 14 июл куни ортга қайтади
“Ҳаж – 2022” дастури доирасида ўзбекистонлик зиёратчилар шу йил 14 июл–4 август кунлари юртимизга қайтиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Ўзбекистонга қайтувчи зиёратчилар ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади.
Қайд этилишича, унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган.
“Ҳаж – 2022” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борткузатувчиси жалб этилган.
Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing-767 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Зиёратчиларга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар таклиф этилади.
Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2025
«Самолётга чиқиши билан уйқуга кетган ва уйғонмаган» – Мадинада вафот этган ўзбекистонлик имом ҳақида маълумот берилди
10:59 / 26.05.2025
Ракат масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
16:40 / 14.05.2025