Супер Ой ҳодисаси: Тошкентдан олинган суратлар
13 июл куни Ер ва Ой ўртасидаги масофа 2022 йилдаги минимум даражада қисқарди. Дунё аҳли одатдагидан каттароқ тўлин Ойни томоша қилиш, унинг юзасидаги кратерларни яққолроқ кўриш имконига эга бўлди.
Тошкент вақти билан соат 14:00да Ой ўз орбитасининг Ерга энг яқин нуқтасига келди, бу вақтда Ер ва унинг табиий йўлдоши орасидаги масофа 357 минг километрни ташкил этди – бу 2022 йил учун минимум кўрсаткичдир.
Перигей (Ойнинг Ерга максимал яқин келиши) билан бир кунда, Ойнинг расман тўлган куни ҳам 13 июлга тўғри келмоқда – икки астрономик ҳодиса орасидаги вақт 9 соатни ташкил этди.
Одатда Ой ўз орбитасининг Ерга энг яқин нуқтасига етган вақтдан камида уч кун фарқ билан Ой тўлиши рўй беради. Перигей ва Ой тўлишининг бир кунга тўғри келиши деярли ҳар йили кузатилади, бироқ улар орасидаги фарқ бор-йўғи 9 кун бўлиши нисбатан ноёб ҳодиса.
Аввалроқ NASA эълон қилган, “Жеймс Уэбб” телескопи ёрдамида олинган экзосайёраларнинг бешта сурати кўпчиликни ҳайратга солган эди.
Мавзуга оид
17:44 / 08.11.2024
Хитой 2030 йилгача одамларни Ойга учиришини маълум қилди
11:30 / 07.11.2024
NASA Юпитернинг энг тиниқ суратларини эълон қилди
17:14 / 05.11.2024
Япония дунёда биринчи бўлиб ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
10:45 / 02.11.2024