Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия собиқ молия вазири Консерватив партия раҳбарлиги учун пойгада етакчилик қилмоқда
Борис Жонсоннинг Консерватив партия раҳбари лавозимида ворисини сайлаш бўйича овоз беришнинг биринчи босқичида Риши Сунак партия аъзоларининг энг кўп қисмининг қўллаб-қувватловига эга бўлди.
13 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган Консерватив партия янги раҳбари учун сайловнинг биринчи босқичида Буюк Британия собиқ молия вазири Риши Сунак кўпчилик овозни қўлга киритди. Торининг 358 нафар вакилидан 88 нафари уни қўллаб-қувватлади.
Овоз бериш натижаларига кўра, иккинчи ўринда савдо сиёсати бўйича кичик вазир Пенни Мордаунт 67 овоз билан жой олди. Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трассни 50 нафар овоз берувчи торилар етакчиси сифатида кўришни истаяпти.
Икки номзод - Сунак ўз ихтиёри билан истеъфога чиққанидан кейин Борис Жонсон томонидан бу лавозимга тайинланган молия вазири Надим Захави ва собиқ соғлиқни сақлаш вазири Жереми Хант биринчи турда керакли минимал 30 овозни тўплай олмади ва пойгадан чиқиб кетди. Овоз беришнинг навбатдаги босқичи 14 июлга белгиланган.
Овоз беришнинг якуний босқичи қатнашадиган икки иштирокчи келаси ҳафта охиригача аниқланиши кутилмоқда. Шунда, Консерватив партиянинг 160 мингга яқин аъзоси улардан қайси бири торининг янги раҳбари бўлишини ва Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллашини аниқлайди. Овоз бериш натижалари 5 сентябрда эълон қилинади.
YouGov институти томонидан Консерватив партиянинг 900 га яқин аъзоси ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Пенни Мордаунт ҳозирча ғалаба қозониш учун энг юқори имкониятга эга.
7 июль куни Борис Жонсон Консерватив партиянинг парламент ташкилотчиси собиқ ўринбосари Крис Пинчер атрофида юзага келган можаро фонида Буюк Британия ҳукумати раҳбари лавозимидан кетишини эълон қилди. Бир неча кун олдин у Лондоннинг «Карлтон» элит клубида муштлашган эди. Шу билан бирга, Пинчер маст ҳолда икки эркакни ҳақорат қилган. Кейинчалик сиёсатчи қилмишидан пушаймон бўлиб, истеъфога чиқди.
5 июль куни Буюк Британиянинг ўша пайтдаги молия вазири Риши Сунак, соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид ва Консерватив партиянинг бир қатор бошқа аъзолари ахлоқий асосда истеъфога чиқишларини эълон қилди. Уларнинг кўпчилиги бир вақтнинг ўзида мамлакат бош вазири Борис Жонсонга ишончини йўқотганликларини айтишди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025