Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
Damas ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган.
Фарғона вилояти Фарғона туманида икки киши ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 13 июл куни соат 18:15 ларда, туман ҳудудидан ўтган 4Р-146 Фарғона—Чимён автомобил йўлининг 5-километрида юз берган. Ҳайдовчи А.М. (2000 йилда туғилган) Damas’ни бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган.
Сўнг бошқарувни йўқотиб ағдарилиб кетиши натижасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган М.А (1964 йилда туғилган) бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.
Оқибатда Damas’да бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
13:41 / 06.05.2025