Ўзбекистон | 07:42 / 14.07.2022
2802
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways'нинг Тошкентдан Токиога парвозлари тикланмоқда

Тошкент – Токио – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар тикланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Фото: Kun.uz

Авиакомпания хабарига кўра, икки йилдан сўнг Uzbekistan Airways Тошкент – Токио – Тошкент халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тикламоқда. 

Қайд этилишича, 2022 йил 4 августдан бошлаб парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади.

Бунда:

  • Тошкентдан учиш: соат 22:05 да(Тошкент вақти билан);
  • Токиога етиб бориш: Токио вақти билан жума куни соат 09:40 да;
  • Токиодан учиш: соат 11:00 да (Токио вақти билан);
  • Тошкентга етиб келиш: соат 16:10 да (Тошкент вақти билан) амалга оширилади.

Uzbekistan Airways 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб дунёда коронавирус тарқалиши сабабли Токиога мунтазам қатновларни тўхтатган эди.

Мавзуга оид