Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик учун «миллий қудрат»дан фойдаланишга ваъда берди
Жо Байден ва Исроил бош вазири Яир Лапид томонидан Қуддусда имзоланган баёнотга кўра, АҚШ «Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймасликка» ваъда беради. АҚШ президенти Яқин Шарққа сафарини амалга оширмоқда.
Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлиш таҳдиди нуқтайи назаридан, АҚШ президенти Жо Байден Яқин Шарққа биринчи ташрифи чоғида Қўшма Штатлар Исроил хавфсизлигини таъминлаш бўйича «қатъий содиқлигини» яна бир бор тасдиқлади. «Қўшма Штатлар ушбу ваъданинг муҳим қисми Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслик мажбурияти эканлигини таъкидлайди», дейилади Байден ва Исроил янги бош вазири Яир Лапиднинг 14 июль, пайшанба куни Қуддусда берган баёнотида.
Ушбу мақсадга эришиш учун Қўшма Штатлар «миллий қудратнинг барча элементларидан фойдаланишга» тайёр, дейилади ҳужжатда.
Баёнотга кўра, Вашингтон Исроилнинг ҳар қандай таҳдиддан ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини кучайтириш ниятида. Эроннинг «тажовузкорлиги ва беқарорлаштирувчи фаолияти»га қарши туриш учун ҳар икки давлат бошқа ҳамкорлар билан ишлашни ҳамда «тинчлик доирасига» кўпроқ араблар ва мусулмонларни қамраб олишни режалаштирмоқда.
Исроил ва АҚШ, шунингдек, Фаластин ҳудудларида иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш ташаббусларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
Аввалроқ, янги ташкил этилган I2U2 гуруҳининг (Исроил, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва АҚШ) онлайн саммити чоғида тўртта давлат раҳбарлари энергия ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Яқин Шарқ сафарининг учинчи куни, 15 июль куни Байден Иордан дарёси Ғарбий соҳилига ташриф буюради, сўнгра Саудия Арабистонига боради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025