Жаҳон | 08:47 / 15.07.2022
8455
2 дақиқада ўқилади

Италия президенти бош вазир Драгининг истеъфосини қабул қилмади

Италия бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакатда миллий бирлик коалицияси энди мавжуд эмас, шунинг учун унинг иши давом этиши учун шароит йўқ. Кеча кечқурун Драги президентга истеъфога чиқиши ҳақида мурожаат киритишга ваъда берди.

Марио Драги / Фото: AA

Италия президенти Сержио Маттарелло 14 июль, пайшанба куни бош вазир Марио Драгининг истеъфога чиқиш ҳақидаги илтимосини рад этди. Аввалроқ, ҳукумат раҳбари мамлакатдаги ҳукмрон коалициядаги бир неча ҳафталик можаролардан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилган эди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлаган миллий бирлик коалицияси энди мавжуд эмас ва шунинг учун фаолиятини давом эттириш учун шароит йўқ. 

Парламентдаги овоз бериш жараёнида ҳукумат ишончсизлик вотумидан қочишга муваффақ бўлди. Бироқ коалицияга кирувчи «5 юлдуз ҳаракати» овоз беришда қатнашмади. Драги аввалроқ унинг ҳукумати ушбу ҳаракатнинг кўмагисиз ўз фаолиятини давом эттира олмаслигини айтган эди.

Драгининг сўзларига кўра, у парламентдаги инаугурация нутқида ижроия ҳокимияти ҳукумат дастурини бажариш учун яққол истиқбол бўлган тақдирдагина олдинга юриш имкониятига эга бўлишини айтган. Унинг таъкидлашича, эндиликда бундай шароит мавжуд эмас.

Унинг хулоса қилишича, бошида ҳукуматни қўллаб-қувватлаган умуммиллий кўпчилик энди йўқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид