Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ИИВ журналист Евгений Киселевни қидирувга берди
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги қидирувдаги шахслар маълумотлар базасида Киселевнинг картаси пайдо бўлди. Журналистга қайси модда билан жиноят иши қўзғатилгани, нима сабабдан унинг доирасида қидирув эълон қилингани айтилмаган.
Украинада яшовчи журналист ва медиаменежер Евгений Киселев Россияда қидирувга берилди. Унинг картаси Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги қидирувда бўлган шахслар маълумотлар базасида пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» 15 июль, жума куни. Киселевга қайси моддага кўра жиноят иши қўзғатилгани, у нега қидирилаётгани айтилмаган.
Евгений Киселев - совет, рус ва украиналик журналист ва сиёсий кузатувчи. Йиллар давомида у Россиянинг НТВ, ТНТ, ТВ-6 телеканалларида муаллифлик дастурлари бошловчиси сифатида ишлаган. 2000-2001 йилларда НТВ телеканалининг бош директори ва бош муҳаррири бўлган. Кейинчалик у «Эхо Москвы» радиостанциясида ва RTVI халқаро телекомпаниясининг эфирида дастурларни олиб борди. 2008 йилдан бери Киселев Украинада яшайди ва ишлайди, ҳозирда у «Украина 24» телеканалининг бошловчиси.
2022 йил апрель ойида Россия Федерацияси Адлия вазирлиги жисмоний шахслар - хорижий агентлар реестрини тузди. Унга биринчи бўлиб Евгений Киселев ва журналист Матвей Ганаполский киритилди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025