Ўзбекистон | 16:49 / 15.07.2022
3165
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида ярим йилда 2,4 мингта жиноят иши кўриб чиқилгани маълум қилинди

Тамомланган жиноят ишлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга ошган.

Фото: zarnews

2020 йил олти ойда 21,256 та маъмурий-ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳам кўриб чиқилган. Бу ҳақда вилоят матбуот уйида ўтказилган матбуот анжуманида Самарқанд вилоят суди раиси Олимжон Ҳайитов маълум қилган.

2022 йилнинг дастлабки олти ойида Самарқанд вилояти судьялари томонидан қарийб 2976 нафар шахсга нисбатан 2400 та жиноят иши кўриб тамомланган. Уларда 2272 нафар шахсга ҳукм чиқарилган. 694 нафар шахсга нисбатан 644 иш тамомланган. Тамомланган жиноят ишлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга ошган.

Бундан ташқари, 2022 йил олти ой мобайнида 25,785 нафар шахсга нисбатан 21,256 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш биринчи инстанцияда кўриб чиқилган. Шундан 13,863 та маъмурий иш бўйича 15,887 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарилган.

Жами маъмурий-ҳуқуқий ишлар бўйича қарийб 24 миллиард сўмлик жарима жазолари тайинланган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судларда 23,887 та (2021 йил шу даврида 17,291 та) фуқаролик ишлари тамомланган, шундан 18,605 та даъво қаноатлантирилган, 2,558 та даъво рад қилинган, 2,031 та ариза кўрмасдан қолдирилган, 693 таси иш юритишдан тугатилган.

Иқтисодий судларда эса 5,567 та иқтисодий иш мазмунан кўрилиб ҳал этилган. Шундан 4,960 та даъво қаноатлантирилган, 382 та даъво рад қилинган, 87 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган, 138 та иш юритишдан тугатилган.

Мавзуга оид