Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги юқори инфляция Ўзбекистонда ҳам нархлар ошишига олиб келиши мумкинми?
Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган 5та мамлакат: Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядаги инфляциянинг Ўзбекистондаги умумий инфляция даражасига таъсири ҳисоблаб чиқилди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Туркиядаги инфляциянинг Ўзбекистондаги нархларга таъсири бўйича тадқиқот ўтказди. Ташкилот матбуот хизмати тадқиқот натижаларини Kun.uz’га тақдим қилди.
Туркия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланиб, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 7 фоизга яқини ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келади.
Қайд этилишича, 2018 йилдан бошлаб Туркияда инфляция тез суръатлар билан ўса бошлаган. 2021 йилда бу кўрсаткич 19,6 фоизга етган (2017 йилда 11,4 фоиз). Жорий йилда эса инфляциянинг 60,5 фоизга етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳолат Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?
ПМТИ экспертлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари бўлган 5 та мамлакат: Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядан импорт инфляциясини ҳисоблаб чиқди. Бунда ҳар бир ҳамкор давлатдан қилинаётган импортнинг улушидан фойдаланилди. Ҳисоб-китоблар 11 фоизга тенг умумий инфляциянинг 2,73 фоиз пункти Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядан қилинаётган импорт ҳажмига боғлиқ эканини кўрсатди. Туркиядан импорт қилинган инфляция тахминан 0,28 фоиз пунктга тенг. Демак, Туркияда инфляция кучайиши Ўзбекистондаги истеъмол нархларига сезиларли таъсир қилмайди.
Агар сўмнинг девальвация даражаси меъёрдан юқори бўлса, бу рақамлар ошиши мумкин. Бу эса валюта курси барқарорлигини таъминлаш воситаларини такомиллаштиришни талаб қилади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025