Ўзбекистон | 08:01 / 15.07.2022
8634
1 дақиқада ўқилади

Янги қурилаётган кўчмас мулкни фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати тасдиқланди. 

Хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмасдан, қуйидаги янги кўчмас мулкларни сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилган:

Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Ўзбекистонда янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхатидан жами 108 та давлат ўрин олди. 

Мавзуга оид