Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия евроҳудудда рекорд даражадаги инфляцияни прогноз қилмоқда
Евроҳудудда инфляция йилига ўртача 7,6 фоизни ташкил қилади, дейилади Еврокомиссиянинг ёзги прогнозида. Баҳорги прогнозда инфляция даражаси 6,1 фоизни ташкил этганди.
Украинадаги уруш ва энергия ташувчиларга юқори нархлар фонида Еврокомиссия еврозонада рекорд даражадаги юқори инфляцияни кутмоқда - йилига ўртача 7,6 фоиз. Бу ҳақда ЕИ комиссиясининг 14 июль, пайшанба куни чоп этилган ёзги прогнозида айтилади. Баҳорги прогнозда, май ойида инфляция даражаси 6,1 фоизни ташкил этганди.
Умуман Европа иттифоқида экспертлар нархларнинг аввалги 6,8 фоиз ўрнига 8,3 фоизга ошишини тахмин қилмоқда. Шу билан бирга, 2023 йилда инфляция, Еврокомиссия маълумотларига кўра, деярли икки баравар камайиши керак: евроҳудудда ўртача 4 фоизгача ва бутун Европа иттифоқида 4,6 фоизгача.
Иқтисодий ўсиш бўйича, Еврокомиссия 2022 йилда Европа иттифоқи иқтисодиёти 2,7 фоизга ўсишини тахмин қилишда давом этмоқда. Евроҳудуд 2,6 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу май ойидаги прогноздаги мос кўрсаткичдан бироз камроқ (2,7 фоиз).
Бироқ, 2023 йил учун Европа иттифоқи комиссияси ўз прогнозларини пастга қараб қайта кўриб чиқди. Европа иттифоқида умумий ўсиш 1,5 фоиз, евроҳудудда эса 1,4 фоиз бўлиши кутилмоқда. Май ойида иқтисодчилар Европа иттифоқида ҳам, евро ҳудудида ҳам 2,3 фоизни кутишган. Прогноз қилинган қийматларнинг сезиларли даражада пасайиши сабабларидан бири энергия бозорларидаги вазият бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
22:51 / 03.05.2025