Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CAS Россиянинг футбол клублари ва миллий жамоаларни четлатиш бўйича апелляцияларини рад этди
Спорт арбитражи РФИ ва Россия клубларининг Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли халқаро футбол турнирларидан четлатиш ҳақидаги эътирозларини рад этди.
Спорт арбитраж суди (CAS) Россия футбол иттифоқининг (РФИ) УЕФА ва ФИФАнинг Россия клублари ва жамоаларини халқаро мусобақалардан четлаштириш ҳақидаги қарори устидан берган апелляцияларини қаноатлантирмади, деб хабар беради суд сайти 15 июль, жума куни.
CAS Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА, UEFA) ва Халқаро футбол федерацияси (ФИФА, FIFA)нинг Россия клублари ва миллий жамоаларини ўз ҳомийлигидаги барча халқаро футбол мусобақаларида қатнашишини тақиқлаш ҳақидаги қарорларини ўз кучида қолдирди. Хусусан, футбол бўйича Россия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш турниридан четлаштирилган.
Халқаро арбитраж, шунингдек, ўтган мавсум якунларига кўра, 2022/23 йилги еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган, аммо иштирок этишига рухсат берилмаган ЦСКА, «Динамо», «Зенит» ва «Сочи» футбол клубларининг апелляцияларини ҳам рад этди.
УЕФА ижроия қўмитаси май ойида Россиянинг 2022/23 йилги мавсумдаги барча халқаро мусобақалардаги иштирокини тўхтатди. Эркаклар футбол жамоаси Миллатлар лигасида, аёллар жамоаси Европа чемпионатида, Россия клублари эса Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида иштирок этишдан четлаштирилди.
Футболчилар, бошқа россиялик спортчилар қатори, Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан халқаро турнирлардан четлаштирилди. Уруш бошлангандан сўнг дарҳол Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бундай тавсияни берди, у спорт ташкилотларини россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақаларда иштирок этишдан четлаштиришга чақирган, аммо якуний қарорни алоҳида бошқарув органларига қолдирган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025