Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон ва Арманистон бир-бирини чегарада отишма содир этишда айблади
Ҳар икки мамлакат мудофаа вазирликлари «жавоб чоралари натижасида душман ҳужуми бостирилган»ини хабар қилди.
15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Арманистон армияси икки мамлакат чегарасида жойлашган Озарбойжон қуролли кучлари позициясини ўққа тутди, деб маълум қилди Озарбойжон мудофаа вазирлиги.
Хабарга кўра, Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари чегарадош Босаркечар районининг Юқори Шўрча аҳоли масканида жойлашган Озарбойжон армияси позициясини ўққа тутган.
Қайд этилишича, Озарбойжон армияси бўлинмаларининг «жавоб чоралари натижасида душман даф қилинган».
Арманистон Озарбойжон томонининг баёнотини рад этиб, уни «дезинформация» тарқатишда айблади. Ереван, ўз навбатида, Озарбойжонни чегарада отишма содир этишда айблади.
Арманистон мудофаа вазирлигининг билдиришича, «Озарбойжон қуролли кучлари бўлинмалари Арманистон-Озарбойжон чегарасида жойлашган арман ҳарбийлари позицияларини ўққа тутган».
«Озарбойжон бўлинмаларининг ўт очиши Арманистон томонининг жавоб чоралари натижасида бостирилди», дейилади Арманистон мудофаа вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025