Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу Украинадаги Россия қўшинларига барча йўналишларда ҳаракатни кучайтиришни буюрди
Украина томонидан ўққа тутилишининг олдини олиш учун қўшинларнинг фаоллигини ошириш керак, дея ҳисоблайди Россия мудофаа вазири.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинага бостириб кириш вақтида Россия армиясининг «барча оператив йўналишлар бўйича» ҳаракатларини кучайтириш бўйича кўрсатма берди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги 16 июль, шанба куни. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Шойгу шундай буйруқни Россиянинг «Жануб» ва «Марказ» қўшинлари гуруҳлари қўмондонлари иштирокидаги учрашувда берган. Вазирлик маълумотларига кўра, фаолликни ошириш «Донбасс ва бошқа ҳудудлардаги аҳоли инфратузилмаси ҳамда аҳоли пунктларига йирик ракета ва артиллерия зарбалари берилишининг» олдини олиш учун зарур.
Шойгу учрашувда, Россия Мудофаа вазирлиги томонидан тарқатилган овозсиз видеога кўра, «Жануб» ва «Марказ» гуруҳлари қўмондонлари, армия генерали Сергей Суровикин ва генерал-полковник Александр Лапин ҳисобот билан чиқиш қилган. Йиғилишда, шунингдек, Бош штаб бош оператив бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской, ҳарбий идора шахсий таркиб бош бошқармаси бошлиғи Виктор Горемикин, Бош штаб ташкилий-сафарбарлик бош бошқармаси бошлиғи Евгений Бурдинский иштирок этди ва «ЛХР» халқ милициясининг 2-армия корпуси қўмондони Эседулла Абачев иштирок этган, деб таъкидлайди «Агентство» нашри.
Бу Шойгунинг Украинада бўлиб турган қўшинларга иккинчи сафари, бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. Вазир охирги марта июнь ойи охирида Украинада жанг қилаётган рус гуруҳларига ташриф буюрган эди.
Июль ойи ўрталаридан бошлаб Россия армияси Украина аҳоли пунктларини ўққа тутишни кучайтирди. Сўнгги пайтларда энг резонансли воқеалардан бири Винницага ракета ҳужуми бўлиб, 24 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлди.
Днепр расмийлари бир кун аввал Россия қўшинларининг зарбалари натижасида уч киши ҳалок бўлгани ва 15 киши яралангани ҳақида хабар берди. Харкив области расмийлари 16 июль куни Чугуев шаҳрида тунги отишмалар натижасида уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. 16 июль куни эрталаб «Град» ялпи ўт очиш реактив тизимлари (ЯЎРТ) Никополдаги турар жойларга 53 та ракета учирди, икки киши ҳалок бўлгани маълум, дея хабар қилди Днепропетровск области расмийлари.
7 июль куни Россия Мудофаа вазирлиги россиялик қўшинлар «жанговар салоҳиятни тўлдириш» учун Украинадаги жангларда танаффус олаётганини маълум қилди. «Ҳарбий хизматчиларга дам олиш, уйларидан хат ва жўнатмаларни олиш имконияти яратилди», — дейилади идора хабарида.
Июнь ойининг охиридан бошлаб Украина Американинг узоқ масофали HIMARS ЯЎРТдан фаол фойдалана бошлади. Ўшандан бери таҳлилчилар босиб олинган жанубий ҳудудлардаги йирик омборлар вайрон қилинганлиги ҳақидаги 20 га яқин хабарларни санаб чиқди, уларнинг аксарияти узоқда ва эски ракеталар етиб бора олмайдиган жойда эди. Украина президенти Володимир Зеленскийнинг фикрича, янги тизимларнинг мавжудлиги «Россия армиясининг ҳужум салоҳиятини пасайтиради».
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025