Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одессадаги ёнғинлар ва Винница марказига ҳужум оқибатлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 143-куни ўтди.
16 июл куни Винницадаги шифохонада шаҳарга берилган ракета зарбаси вақтида оғир жароҳатланган аёл вафот этди; ҳужум қурбонлари сони 24 кишини ташкил этмоқда. «ДХР» расмийлари Украина Донецк, Ҳорливка ва Докучаевскни ўққа тутганини маълум қилди. Донецкда тўрт киши ҳалок бўлиб, тўрт киши яраланган. Россия қўшини Харкив областининг Чугуйив шаҳри ва Днепропетровск областининг Никопол (қурбонлар ва яраланганлар бор) шаҳарларига ҳам ракета зарбалари йўллаган. Одесса ўққа тутилиши оқибатида омборхоналарга ўт кетган.
Қуйида 16 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Одесса
Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Костянтин і Влада Ліберови
Днипро
Украин ҳарбийлари россияликлар ракета зарбасидан ҳосил бўлган ўрани кўздан кечирмоқда. 15 июл куни Россия қўшини Днипрони ракеталар билан ўққа тутди, уч киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган. Россия томонига кўра, ҳужум нишони ракеталар ишлаб чиқариладиган завод бўлган. Украина томонига кўра, турар жой бинолари, шунингдек мактаб ва билим юрти бинолари шикастланган.
Харкив области
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Словянскдаги болалар уйи биноси биринчи қаватининг россияликлар зарбасидан кейинги кўриниши. 16 июл куни РФ мудофаасини бошқариш миллий маркази бошлиғи Михаил Мизинцев «миллатчи тузилмалар жангарилари» «Парус Надежда» номли болалар уйини казарма ва таянч пунктига айлантириб, тарбиячи ва болаларни гўёки «жонли қалқон сифатида» ушлаб турганини айтди.
Бахмут аҳолиси вакиллари Россия ракета зарбасидан вайрон бўлган бозор олдида. Луҳанск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай россияликлар 16 июл куни Лисичанск-Бахмут трассасини эгаллаш учун навбатдаги уринишни амалга оширган, «ҳаёт йўли» деб аталадиган бу трасса олинса, Бахмут штурмини бошлаш мумкин бўлади. Аммо унинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар ҳамон Луҳанск области чегараларига чиқа олмади.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Винница
Reuters / Scanpix / LETA
14 июл куни ракета ва осколкалар Офицерлар уйи, тиббий марказ, офислар биноси, дўконлар ва атрофдаги ўнлаб уйларни шикастлаган. Ҳужум оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, улардан уч нафари — болалар. РФ мудофаа вазирлиги 15 июл куни ҳужум мақсади бўлган Офицерлар уйида бу вақтда гўёки украин қўмондонлиги ва «хориждан қурол етказиб берувчилар учрашуви» ўтаётган бўлганини айтган. Офицерлар уйи советлар давридан буён концерт зали сифатида хизмат қилган, ҳужум куни бу ерда хайрия концерти ўтказилиши режалаштирилганди.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Ed Ram / ZUMA Press Wire Service / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025