Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Ўзбекистонга снаряд отган гуруҳ аъзолари ушланганини маълум қилди
Афғонистондан туриб Ўзбекистон жанубига снаряд отганларни қўлга олиш амалиёти ўтказилди.
«Толибон» ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистон ва Тожикистонга снарядлар билан ҳужум уюштирган гуруҳ аъзолари қўлга олинганини маълум қилди.
У махсус амалиёт натижасида гуруҳнинг 3 нафар аъзоси ўлдирилгани, 5 нафари ҳибсга олингани ҳақида маълумот берган.
«Куни кеча Қундузнинг Имом Соҳиб туманидаги Қанжағэ ҳудудида Ислом Амирлиги махсус бўлинмалари Хаворижлар марказини топиб, йўқ қилди. Ушбу амалиёт давомида хаворижларнинг 3 нафари ўлдирилди, беш нафари тириклайин ҳибсга олинди.
Уларнинг транспорт воситалари ва ўт очиш воситалари мусодара қилинди. Улар яқинда Ўзбекистон ва Тожикистонга ракеталар билан ўт очганди», дея ёзади Афғонистон муваққат ҳукумати расмийси твиттердаги саҳифасида.
Уларга Афғонистон билан чегарадош ҳудудларга ҳужум учун ўқ-дориларни Қаршилик фронти етказиб бергани айтилган.
Аввалроқ 15 июл куни толиблар Имом Соҳибда ИШИД жангарилари уясига рейд ўтказгани ҳақида хабарлар берилганди.
Маълумот учун, Тожикистон ҳудудига 7 май куни Тоҳар вилоятининг Хўжа-Гар туманидан туриб зарба берилган, Ўзбекистонга эса 18 апрел ва 5 июл кунлари Балх вилояти Ҳайратон шаҳри атрофидан туриб снарядлар учирилган. Тожикистон томони жавоб қайтариши оқибатида бир неча террорчи йўқ қилингани маълум. Барча уч ҳолатда ҳам ҳужумга учраган томонларда қурбонлар бўлмаган.
Сурхондарёнинг Термиз шаҳрига 5 июл куни Афғонистон томондан бешта снаряд келиб тушганди. Снарядлар портламаган, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бўлмаган. Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, снарядлардан биттаси футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёр бирлиги томонидан зарарсизлантирилган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025