Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастри йўқ уйларга 3 карра миқдорда ер солиғи солиш вақтинча тўхтатиб турилади
Янги қонун қабул қилингунига қадар кадастри йўқ 2,6 млн уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб турилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда айтилишича, 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.
Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.
Шу боис махсус тузилган ишчи гуруҳи:
- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;
- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.
Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.
Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.
Мавзуга оид
14:25 / 21.05.2025
Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда
18:51 / 05.03.2025
Кўчмас мулкнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлаш мақсадида оммавий баҳолаш ўтказилади
16:22 / 30.12.2024
2025 йил учун жисмоний шахсларнинг мулк ва ер солиғи чегаралари белгиланди
21:00 / 09.12.2024