Жаҳон | 16:38 / 18.07.2022
27766
3 дақиқада ўқилади

Миколайивда ёнаётган далалар, Винницада 4 ёшли Лиза билан хайрлашув. Уруш суратлари

17 июл куни Винницада россияликларнинг пайшанба кунги ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганларни дафн қилиш маросими ўтказилди. Буюк Британия мудофаа вазирлиги штаби бошлиғи Тони Радакин Россия урушда қўшинларининг учдан бир қисмини йўқотгани — 50 минг киши ҳалок бўлган ёки яраланганини маълум қилди. Аммо Россия қўшини ҳар куни Украина шаҳарлари ва қишлоқларини ўққа тутишда давом этмоқда.

Қуйида 17 июл куни - урушнинг 144-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив

Харкив областидаги ферма ҳудудида яксон этилган зирҳли техника, ушбу фермадан Россия армияси ҳарбий база сифатида фойдаланган
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Харкивдаги 134-мактабнинг юқоридан кўриниши, мактаб Россия ракета зарбасидан вайрон бўлган. Шаҳар Россия томонидан мунтазам ўққа тутилмоқда; Американинг Урушларни тадқиқ этиш институти (ISW) мутахассислари ҳисоблашича, Путин областни эгаллаш учун яна бир бор уриниб кўриши мумкин, дастлабки уриниш муваффақиятсизликка учрагач, май ойида ортга чекинилганди. Фото: Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA

Миколайив области

Украиналик ўт ўчирувчилар Миколаев области ўққа тутилиши чоғида ёниб кетган буғдой даласида оловни ўчиришмоқда. Областдаги шаҳарлар ва ҳозирда ғалла ҳосилини йиғиб олиш ишлари кетаётган қишлоқлар доимий равишда Россия томонидан ўққа тутилмоқда. Фото: Украина ФВДХ / EPA / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

 

Алчевска «ЛХР» жангчилари томонидан ўққа тутилиши оқибатлари. Тан олинмаган республика расмийлари 16 июл куни шаҳар Украина қуролли кучлари томонидан америкаликлар етказиб берган HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари орқали ўққа тутилганини айтганди; троллейбус-автобус депоси вайрон бўлган, бир неча турар жой бинолари шикастланган, камида икки киши ҳалок бўлган. Фото: Станислав Красильников / ТАСС

 

Украиналик санитарка Донбассдаги жанглар вақтида яраланган ҳарбийга ёрдам кўрсатмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Донбассдаги фронт чизиғи яқинидаги украин зирҳли техникалари
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Фронт чизиғи яқинидаги аҳоли пунктидан бўлган бола Донбассда украиналик ҳарбийлар билан гаплашиб турибди.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар 14 июл куни Винницани ўққа тутиши чоғида ҳалок бўлган тўрт ёшли Лиза Дмитриеванинг жаноза маросими. Бу ҳужум оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари болалар. Фото: Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Дмитриевлар оиласи яқинлари тўрт ёшли Лизанинг дафн маросимида. Лиза онаси Ирина билан 14 июл куни логопед машғулотларига бораётганида Россия армияси шаҳарга ракеталар ёғдирди. Урушдан қочиб оиласи билан Киевдан Винницага келган Ирина Дмитриеванинг бир оёғи узилиб кетган, аммо тирик қолган; Лиза воқеа жойида ҳалок бўлган. Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
AP Photo/Efrem Lukatsky

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид