Ўзбекистон | 11:38 / 18.07.2022
4986
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Россияга 12,5 минг тонна гилос етказиб берди
Гилос экспорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 35 минг тоннага камайган.
Ўзбекистон 14 та давлатга гилос экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 33,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 25,4 минг тонна гилос экспорт қилган.
Қайд этилишича, гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 35 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 12,5 минг тонна;
- Қозоғистон – 7,7 минг тонна;
- Қирғизистон – 4,8 минг тонна;
- Корея – 183 тонна;
- Беларусь – 163 тонна;
- Польша – 52 тонна;
- БАА – 16 тонна.
Мавзуга оид
17:47
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
15:30
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
14:30
The Guardian: Россия армияси Украинанинг Курск областидаги режалари ҳақида олдиндан билган
14:10