Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда мухолифат ҳукуматга ишончсизлик вотумини билдира олмади
Ишончсизлик вотуми Буюк Британияда янги парламент сайловлари ўтказилишини англатади. Борис Жонсоннинг истеъфога чиқишига ҳисса қўшган консерваторлар ҳам буни хоҳламаяпти.
Собиқ бош вазир Борис Жонсонга ишончсизлик вотуми ташаббуси билан чиққан Британия мухолифати 18 июль, душанба куни ҳукуматга ишонч вотуми бўйича овоз бериш жараёнини ўтказди. Ишончни сақлаб қолиш учун 349 депутат овоз берди, 238 нафари қарши чиқди. Агар мухолифат ҳукуматга ишончсизлик вотумига эриша олганида, мамлакатда янги сайловлар ўтказиш керак бўларди. Ҳатто июнь ойида Жонсонга ишончсизлик вотуми учун овоз берганлар ҳам Консерватив партиянинг нуфузи пасайиши сабабли буни амалга оширишни хоҳламади.
Борис Жонсон бир қатор сиёсий можаролар фонида 7 июль куни ҳукмрон Консерваторлар партияси раислигидан кетишини эълон қилди. Шу билан бирга, у октябр ойида бўлиб ўтадиган янги ҳукумат раҳбари сайловига қадар бош вазир вазифасини бажаришда давом этишини маълум қилди.
Консерватор депутатларнинг 18 июль куни бўлиб ўтган учинчи овоз бериши натижаларига кўра, партия етакчиси лавозимига даъвогарлар рўйхатида тўрт нафар номзод – собиқ молия вазири Риши Сунак, ташқи ишлар вазири Лиз Трасс, халқаро савдо вазири ўринбосари Пенни Мордонт ҳамда аёллар ва тенглик бўйича собиқ вазир ўринбосари Кеми Баденок қолди.
21 июлга қадар рўйхатда фақат икки нафар даъвогар қолиши керак, улар орасидан Жонсоннинг вориси танланади, аммо у Жамоатлар палатасининг консерватор депутатлари томонидан эмас, балки Консерваторлар партиясининг барча аъзолари томонидан танланади. Консерваторлар етакчиси Буюк Британиянинг ҳукмрон партияси бўлганлиги сабабли автоматик тарзда ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллайди. Буюк Британиянинг янги бош вазири номи 5 сентябр куни эълон қилинади.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025