Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:20 / 19.07.2022
20171
5 дақиқада ўқилади
Рубежное ва Харкивда вайронгарчиликлар, Запорижжяда ёнаётган далалар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 146-куни. Сўнгги маълумотлар:
- 18 июл куни «ЛХР» расмийлари Донецк областидаги Северск шаҳри эгалланганини хабар қилди. Украина қуролли кучлари бош штаби армия РФ кучларининг Донецк областидаги Северск, Бахмут ва Словянск шаҳарлари атрофида уюштирган ҳужумларини бартараф этгани ҳақида маълум қилди.
- Украина қуролли кучлари олий бош қўмондони Валерий Залужний фронтдаги вазият оғирлиги, аммо уни барқарорлаштиришга муваффақ бўлинганини айтди.
- Ишғолдаги Херсон областида Россия томонидан тайинланган «амалдорлар» украин ҳарбийлари Нова Каховка шаҳрини ўққа тутишгани, жабрланувчилар борлигини маълум қилишди.
- Евроиттифоқ Украинани қуроллантириш учун яна 500 млн евро ажратишни маъқуллади, ёрдамнинг умумий ҳажми 2,5 млрд еврони ташкил этади.
- «Ҳарбий фейклар» тўғрисидаги қонун туфайли фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган Россиянинг «Дожд» телеканали 4,5 ойлик танаффусдан кейин яна эфирга қайтди. Журналистлар Россиядан кетишган ва Европанинг тўрт шаҳрида - Рига, Тбилиси, Амстердам ва Парижда ишлай бошлашган.
- Украина шаҳарлари — Харкив, Донбасс шимоли ва бошқалар — россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши давом этмоқда. Харкивдаги турар жой биноларида квартиралар шикастланган — одамлар ўз қўл кучи билан уйларини тузатишга уринмоқда. Донбасс шимолида Рубежное шаҳрида ракета зарбалари оқибатида вайронгарчиликлар; Часив Яр аҳолиси ертўлаларда яшашга мажбур бўлмоқда. 18 июл куни Россия Запорижжядаги буғдой далаларини ўққа тутди.
- Conflict Intelligence Team хабарига кўра, жанг қилишдан бош тортган шартнома асосида хизмат қилувчи россиялик ҳарбий хизматчилар Украина билан чегарага қўриқчилар билан олиб келинмоқда.
Қуйида 18 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар:
Харкив
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Станислав Красильников / ТАСС
Станислав Красильников / ТАСС
Станислав Красильников / ТАСС
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжя
Dmytro Smolyenko / Укринформ / ZUMA Press Wire
Киев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025